Спорт | 08:54 / 25.10.2017
8674
2 дақиқада ўқилади

«Интер» клуб рекордини такрорлади

«Интер» Италия чемпионатининг 10-тури доирасидаги ўйинда «Сампдория»ни қабул қилди. «Сан-Сиро» стадионида кечган баҳс мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ғолиб жамоа сафида форвард Мауро Икарди дубль қайд этган бўлса, Милан Шкриньяр яна бир голга муаллифлик қилди. Генуаликлар учун эса Давил Ковнацки ва Фабио Квальярелла тўп киритди.

Милан клуби чемпионатнинг дастлабки 10 турида 26 очко тўплаб, клуб рекордини такрорлади. «Нерадзуррилар» бундай натижани 1997/98-йилги мавсумда қайд этишганди.

«Интер» 26 очко жамғарди ва Италия чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди. Иккинчи поғонада бораётган «Наполи» (25) бир ўйин кам ўтказган. «Сампдория» (17) эса олтинчи ўринда.

Интер – Сампдория 3:2 (2:0, 1:2)
Голлар:
 1:0 – 18 Шкриньяр, 2:0 – 32 Икарди, 3:0 – 54 Икарди, 3:1 – 64 Ковнацки, 3:2 – 85 Куальярелла.
Интер – Ханданович, Д`Амброзио, Шкриньяр, Миранда, Нагатомо (Сантон, 84), Весино (Жоау Мариу, 74), Гальярдини, Кандрева, Валеро, Перишич, Икарди (Эдер, 87).
Сампдория – Пуджони, Берешиньски, Сильвестре, Феррари, Мурру, Баррето(Линетти, 66), Торрейра, Прат, Рамирес (Капрари, 46), Куальярелла, Сапата (Ковнацки, 57).
Огоҳлантиришлар: Мурру (61), Куальярелла (85), Гальярдини (88), Эдер (90).

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид