Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Одам савдосининг олди олинди
Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасининг хабарига кўра, вилоят ички ишлар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар тезкор ходимлари билан ҳамкорликда олинган тезкор маълумот асосида, Асака туманидаги йўл-патруль хизмати масканида тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати.
Тадбир давомида Олтинкўл туманида яшовчи М.Д. тўхтатилиб, текширилади. М.Д. билан ўтказилган суҳбат чоғида, у танишини моддий манфаатдорлик эвазига чет давлатига олиб кетаётганлиги, ойига 2500-3000 АҚШ доллари миқдоридаги ойлик тўланадиган иш ваъда қилганлиги, аслида ундан чет мамлакатда шаҳвоний мақсадларда фойдаланмоқчилиги маълум бўлди.
М.Д. олдиндан олган 200 минг сўм пул ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
17:32
Андижонда таълим мансабдорлари қимор ўйнаётганда ушланган
12:53 / 24.02.2026
Андижон вилоятида инфратузилма лойиҳалари молиялаштирилиши кучайтирилади
14:20 / 23.02.2026
Instagram орқали алданган қизлар: Бухорода жиноий гуруҳ қўлга олинди
09:42 / 14.02.2026