Ар-Риёд дунё учун очиқ бўлган мўътадил исломга келиш ниятида. Бу ҳақида Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон бин Абдул Азиз Ол-Сауд сешанба куни қироллик пойтахтида очилган хорижий инвесторлар форумида маълум қилди.
"Биз аввалги - дунё ва қолган барча динлар учун очиқ бўлган мўътадил исломга келиш ниятидамиз", - дея маълум қилди тахт вориси.
"Саудия Арабистони аҳолисининг 70 фоизи - 30 ёшдан кичик. Биз экстремистик ғоялар сабаб яна 30 йилни йўқотмоқчи эмасмиз. Уларни бугуноқ йўқ қиламиз", - деди шаҳзода.
Таъкидлаш жоизки, 2030 йилгача амалга оширилиши режалаштирилган иқтисодий ислоҳотлар дастури унинг ташаббуси билан ишлаб чиқилган.












