Си Цзиньпин Хитой Компартияси марказий қўмитаси бош котиби лавозимига қайта сайланди
Хитой раиси Си Цзиньпин Хитой Компартияси марказий қўмитаси бош котиби лавозимига қайта сайланди. Шу билан бирга қўмитанинг сиёсий бюроси доимий қўмитасининг 7 аъзосидан 5 нафари ўзгартирди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
Си Цзиньпиндан ташқари, марказий қўмитада ўз лавозимини Хитой бош вазири Ли Кэцян сақлаб қолди. Қўмитанинг янги таркибидан бош вазир ўринбосари Ван Ян, партиянинг Шанхайдаги қўмитаси, марказий қўмитанинг девонхонаси бошлиғи Ли Чжаньшу, марказий қўмитанинг ташкилий бўлими бошлиғи Чжао Лэцзи ва марказий қўмита ҳузуридаги сиёсий тадқиқотлар маркази бошлиғи Ван Хунин ўрин олди.
19-чақириқдаги Хитой компартияси марказий қўмитасининг биринчи ялпи мажлисида марказий қўмита сиёсий бюросининг янги таркиби сайланди. Унга 25 киши, жумладан бир аёл кирди.
Аввалроқ делегатлар партия низомига тузатишларни киритишни тасдиқлашди. Бу тузатишлардан энг муҳими партиянинг бош ҳужжати матнига Си Цзиньпин номи киритилиши бўлди. Бу эса Хитойнинг амалдаги раисини Мао Цзэдун ва Дэн Сяопин каби буюк сиёсий арбоблар билан бир қаторга қўяди. Шунингдек, Си Цзиньпин Мао Цзэдундан (Хитойнинг 1954-1959 йиллардаги раиси) кейин партия низомига номи ҳаётлигида киритилган илк Хитой етакчиси бўлди.
Мавзуга оид
07:21 / 22.03.2022
Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади
10:41 / 20.12.2021
Трамп Си Цзиньпинни “қотил” деб атади ва ундан 60 трлн доллар талаб қилди
22:33 / 11.11.2021
Хитойда Си Цзиньпин сиёсатини қўллаб-қувватлаш бўйича “тарихий резолюция” қабул қилинди
09:37 / 15.09.2021