Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жасурбек иши: Прокурор олти йил жазо муддати тайинлашни сўради
Боровский номидаги Тошкент тиббиёт коллежида юз берган мудҳиш воқеа юзасидан давлат айбловчиси Бахтиёр Акромов судланувчи Исломбек Тўлагановни марҳум Жасурбек Иброҳимовга қасддан оғир тан жароҳат етказганида айблаб, олти йил муддатга озодликдан маҳрум этишни сўради.
Жорий йилнинг 24 октябрь куни суд мажлисининг навбатдаги қисмида, давлат айбловчиси Исломбек Тўлагановнинг мазкур ишда айбдор, деб топиб, уни олти йил умумий тартибдаги қамоқхонада жазо муддатини ўташни сўраган. Республикa шошилинч тез тиббий ёрдам маркази, 7-, 1- ва 2-поликлиника томонидан тақдим этилган касаллик варақаси ҳамда тиббий хулосага кўра, Жасурбек Иброҳимовнинг ўлимига баданига етказилган оғир тан жароҳати сабаб бўлгани аниқланган.
Шундай қилиб, судланувчи Исломбек Тўлаганов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 104-моддаси 3-қисми “д” бандида қайд этилган жиноятни амалга оширганликда айбланмоқда. Кейинги суд мажлиси 27 октябрь куни ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
21:57 / 05.12.2019
Исломбек Тўлаганов коллеждаги ўқишини давом эттирмоқда
18:10 / 26.09.2019
Жасурбек Иброҳимовнинг яқинлари фуқаролик суди орқали 650 млн сўмдан ортиқроқ компенсация талаб қилмоқда
14:44 / 15.04.2019
ИИВ Исломбек Тўлагановнинг муддатидан илгари озод этилганига изоҳ берди
10:10 / 15.01.2018