Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эйфель минорасида гольф ўйнаш имкони пайдо бўлди
Париж тимсоли бўлган Эйфель минорасига ташриф буюрувчиларда гольф ўйнаш имкони пайдо бўлди. BFM телеканалининг хабар беришича, мини-майдонча 57 метрлик баландликда жойлашган.
Такрорланмас лойиҳа Франция гольф федерацияси билан биргаликда, спортнинг бу туридаги энг муҳим воқеа – Европа ва АҚШ жамоалари ўртасида Райдер кубоги учун баҳсдан аввал амалга оширилди. Беллашувлар келаси йилнинг 25-30 сентябрь кунлари Париждаги Le Golf National мажмуасида бўлиб ўтади.
Олтита чуқурчага эга митти спорт майдончасини Париждаги энг машҳур жойлар – Луврдаги шишали пирамида-кириш, Нотр-Дам ибодатхонаси, Эйфель минорасининг ўзи, Гарнье операси, Ғалаба аркаси ва Монмартрдаги машҳур Сакре-Кёр базиликаси макетлари безаб туради. Бу ерда гольфни 5-ноябргача ўйнаб кўриш мумкин.
Мавзуга оид
15:43 / 31.05.2026
Парижда «ПСЖ» фанатлари тартибсизлик келтириб чиқарди – фотолар
10:07 / 23.05.2026
Эйфель минорасининг бир қисми аукционда сотилди
23:08 / 21.05.2026
Париж Фаластин халқига фахрий фуқаролик бермоқчи
08:32 / 21.05.2026