Барак Обамани ўлдирмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси АҚШда 15 йилга қамалди
Нью Йорк суди Ўзбекистон фуқароси Абдурасул Жўрабоевни ИШИД террорчилик ташкилотини қўллаб-қувватлагани ва ташкилотга аъзо бўлиш ниятида бўлгани учун 15 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этди. Бу ҳақда АҚШ адлия вазирлиги сайтида маълум қилинмоқда.
Вазирлик хабарига кўра, Нью Йоркнинг Бруклин туманида истиқомат қилувчи Жўрабоев 2014 йилдаёқ гуруҳ сайтларидан бирида худкуш бўлиш истагини билдириб, президент Барак Обамани ўлдириш ниятини изҳор қилган.
«Айбланувчи ИШИД номидан зўравонлик қилишга аниқ қасд қилган ва АҚШ ҳудуди ҳамда ташқарисида фаолият юритишга тайёр бўлган», — дейилади прокурор ёрдамчисининг айблов хулосасида.
Жўрабоев 2015 йили Жон Кеннеди аэропортида ушланган. У бу ердан Туркияга учиб, ушбу мамлакат орқали Суриядаги террорчилар сафига қўшилиш истагида бўлган.
Мавзуга оид
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:22 / 15.11.2024
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024