Эрон президенти Ҳасан Руҳоний расмий Теҳрон мудофаа мақсадларида ракеталар тайёрлашни давом эттириши ҳақида маълум қилди. У бу ҳақда парламентдаги чиқиши вақтида айтиб ўтган, парламент йиғилиши давлат телевидениеси орқали намойиш этилган.
«Биз қурганмиз, қуряпмиз ва келгусида ҳам қурамиз. Бу халқаро келишувларни бузиш эмас», — дея унинг сўзларини келтирган Reuters.
Бундан аввалроқ Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари Аббос Аракчи расмий Теҳрон ядро қуролини ривожлантирмаслиги ҳақида баёнот берганди.












