Самарқанддан Истанбулга илк рейс амалга оширилмоқда
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК 29 октябрь кунидан бошлаб, қишки режага асосан парвозларни амалга оширишини маълум қилди. Унга кўра, мақсадли йўналишларда парвозлар сони оширилиб, рейслар географияси «Самарқанд» аэропортида ҳам ривожлантирилиши таъкидланмоқда.
Шунингдек, 30 октябрдан бошлаб, Самарқанд-Истанбул-Самарқанд йўналишида доимий парвозлар қатнови режага киритилди. Унга кўра, Airbus А320 ва Boeng 757 ҳаво лайнерида йўловчилар ҳафтанинг ҳар душанба кунида, 16 ноябрдан бошлаб эса пайшанба кунлари ҳам компания хизматидан фойдаланиши мумкин.
Бундан ташқари, Амритсарга амалга ошириладиган парвозлар сони ҳафтасига иккита, Сеул томонга ҳафтасига беш марта қилиб кўпайтирилди. Йил сўнгида эса Олмаотага учадиган самолётлар қатнови ҳар куни йўлга қўйилиши режалаштирилган. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2018 йилнинг март ойидан бошлаб, Остона шаҳрига амалга ошириладиган парвозлар сони ҳафтасига 4 марта бўлиши белгиланган.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК дунёнинг 23та давлатига 52 йўналишда парвозларни амалга оширишга шай эканини билдирмоқда.
Мавзуга оид
20:33 / 31.10.2024
Туркия Республикасининг 101 йиллигини нишонлаётган Истанбул – фоторепортаж
21:06 / 24.10.2024
Терактдан сўнг Туркиядаги ўзбекистонликлар ҳушёрликка чақирилди
18:42 / 10.09.2024
Фирибгарликда гумонланиб, қидирувда бўлган шахс Туркияда ушланди
11:22 / 06.09.2024