Спорт | 12:52 / 30.10.2017
19259
1 дақиқада ўқилади

Фото: Роналду рақибга ишлатган қўполлиги учун яна дисквалификация қилиниши мумкин

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Жирона»га қарши ўйин давомида рақиб яримҳимоячиси Пере Понс билан тўп учун кураш вақтида қўлларини ишга солган.

Португалиялик футболчи бурчакдан тўп узатилган вақтда рақибининг юзига урган. У бу ҳаракатини қасддан амалга оширгани айтилмоқда.

Понс унинг зарбасидан кейин газонга қулаган. Ўйин ҳаками Алехандро Эрнандес бу вазиятда Роналдуни жазоламаган.

Қайд этиш керакки, Криштиану мавсум бошида «Барселона»га қарши ўйинда ҳакамни туртгани учун 5 ўйинга дисквалификация қилинган ва мавсум стартини ўтказиб юборганди.

Мавзуга оид