Фан-техника | 16:10 / 30.10.2017
13574
1 дақиқада ўқилади

Илон Маск Лос-Анжелесдаги туннелнинг биринчи фотосуратини эълон қилди

Ишбилармон Илон Маск Лос-Анжелесда тирбандликлар билан курашишга мўлжалланган туннелнинг илк фотосуратини кўрсатди. Маск томонидан ташкил этилган Boring Company нафақат ер ости йўлагини бурғилади, балки симлар тортиб келди ҳамда рельсларни ўрнатди. Айнан шу рельслар орқали автомобилларга эга платформалар ҳаракатланади. 3 км.дан ортиқ масофага эга бўлган биринчи қисм 2018 йилнинг бошида якунланади.

Илон Маск Boring Company туннелининг биринчи фотосуратини Twitter’даги саҳифасида эълон қилди. Суратда ўрнатилган рельслар, симлар ва қопламага эга ер ости трекининг бир қисми кўрсатилган. 

Фото: Twitter/ElonMusk

Маскнинг режасига кўра, туннеллар тармоғи бўйлаб электр платформалар ҳаракатланади, улар электрмобилларни белгиланган йўналиш бўйича 240 км/с.гача тезликда олиб ўтади. Айнан шу электрмодуллар ёрдамида автомобиллар туннелга туширилади ва қайтиб ердаги трассага олиб чиқилади.

Мавзуга оид