Россия Федерацияси президенти Владимир Путин 1 ноябрь куни Теҳронда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан учтомонлама учрашувда қатнашади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар тарқатди.
Саммит доирасида уч давлатнинг сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлигидаги долзарб масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.
Путин сафар чоғида Эрон ҳамда Озарбойжон президентлри билан икки томонлама учрашувлар ўтказишни ҳам режалаштирган.












