Покистонда ўз хоҳишига қарши турмушга чиққан аёл эри ва яна 12 кишини заҳарлаб ўлдирди
Покистоннинг Музаффаргоҳ (Панжоб вилояти) шаҳри полициячилари Асия Биби исмли аёлни қўлга олишди, у турмуш ўртоғининг оила аъзоларини заҳарлаб ўлдиришда гумонланмоқда. Бу ҳақда BFMTV хабар берди.
Терговчилар маълумотига кўра, у заҳарни сутга қўшиб қўйган, бироқ турмуш ўртоғи уни ичмаган. Шунда аралашма ласса – бу жойларда машҳур бўлган ичимлик кўринишидаги йогуртни тайёрлаш учун ишлатилган. Ичимлик унинг эрининг катта оиласига мўлжалланган.
Натижада 13 киши ҳалок бўлди, 14 инсон шифохонада қолмоқда. «Биз Асия Биби, унинг холаси ва таниши бўлган эркакни ҳибсга олдик», - дея маълум қилди маҳаллий полиция вакили Увайс Аҳмад. Унинг сўзларига кўра, аёлнинг холаси жиноятнинг ташкилотчиси ва ташаббускори бўлган. Эркак эса гумонланувчининг жазмани ҳамда жиноятнинг ҳамиштирокчиси сифатида тилга олинмоқда.
Полициячиларнинг фикрича, қотилликка қўл уришга қарор қилган аёл ўз хоҳишига қарши турмушга берилган, у томонидан амалга оширилган жиноят эса ўзига хос қасосга айланган.
Мавзуга оид
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
21:39 / 08.11.2024