Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: ОАВ Сайфулло Соипов ҳақида янги маълумотларни аниқлади
31 октябрь, сешанба куни Манхэттенда юк машинасини бошқарган шахс одамларни қасддан уриб юбориши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 12 киши жароҳатланди. Келиб чиқишига кўра ўзбекистонлик бўлган Сайфулло Саипов теракт ижрочиси сифатида гумон қилинмоқда.
У айни вақтда қўлга олинган. 29 ёшли бу террорчи Uber ҳайдовчиси сифатида ишлаган. Айрим манбаларга кўра, у машинада терактни ИШИД номидан содир этгани ифодаланган ёзув қолдирган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотларига кўра, у Нью-Жерси Патерсон шаҳрида яшаган.
Унинг ёнида ҳайдовчилик гувоҳномаси топилган, гувоҳнома Флорида штати, Тампа шаҳрида берилган.

Соиповнинг таниши - Қобилжон Маткаров «у жуда бахтиёр одам бўлгани» ҳақида айтиб берди.
«У АҚШни севарди, у террорчи эмас. У ҳамиша бахтли эди ва табассум қиларди», деган Маткаров.
The New York Times маълумотига кўра эса, Соипов аввал ҳам АҚШ ҳукумати эътиборига тушганди.
Хабарда ёзилишича, ҳуқуқ-тартибот органлари Сайфулло Соипов ҳақида Нью-Йоркдаги терактга алоқаси бўлмаган текширув доирасида ахборот тўплаган. Соипов терговни биринчи навбатда қизиқтирган шахснинг қариндоши ёки таниши бўлган.

АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги, ФҚБ ва Нью-Йорк полиция бошқармаси икки йил давом этган текширув якунларига кўра, 5 нафар ўзбекистонлик ва бир қозоғистонликка нисбатан ИШИД террорчилик гуруҳини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича расмий айблов эълон қилган эди. Соипов улардан бири бўлган-бўлмагани номаълум.
Мавзуга оид
14:42 / 18.05.2023
Сайфулла Соипов 8 карра умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
18:59 / 27.01.2023
АҚШда теракт уюштирган ўзбекистонлик судда айбдор деб топилди
08:49 / 29.09.2018
АҚШ прокуратураси Сайфулло Соипов учун ўлим жазосини талаб қилди
14:21 / 07.09.2018