Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия терма жамоаси Сочи-2014 олимпиадаси олтин ва кумуш медалидан маҳрум қилинди
Халқаро олимпия қўмитасининг (ХОҚ) Денис Освальд раҳбарлигидаги комиссияси россиялик чанғичилар иши бўйича қарорни эълон қилди.
Унга кўра, Александр Легков ва Евгений Белов аксилдопинг қоидаларини бузганликда айбдор деб топилди. Ҳар иккала спортчи кейинги Олимпиада ўйинларида иштирок этишдан маҳрум қилинди.
Бундан ташқари, спортчиларнинг Сочи-2014 олимпиадасидаги барча натижалари бекор қилинди.
Хусусан, Легковнинг 50 км пойгадаги олтин медали ва Россия терма жамоаси таркибида 4х10 км эстафета мусобақасидаги кумуш медаллари бекор қилинди. Энди бу медаллар ХОҚ ташкилотига қайтарилиши шарт.
Белов Сочи-2014 мусобақасида 15+15 км пойгада 18-ўринни, 15 км пойгада эса 25-ўринни эгаллаган эди.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси Сочи-2014 олимпиадасида 13та олтин, 11та кумуш ва 9та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлган эди.
Айни пайтда, россиялик бошқа спортчиларнинг аксилдопинг қоидаларини бузганлиги тўғрисида суриштирув ишлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
21:45 / 07.05.2026
ХОҚ Беларус спортчилари учун барча чекловларни бекор қилди
22:55 / 26.03.2026
Трансгендер спортчиларга Олимпиада аёллар мусобақаларида иштирок этиш тақиқланди
09:03 / 12.02.2026
ХОҚ Берлин олимпиадаси рамзлари туширилган футболкани сотувдан олиб ташлади
19:15 / 10.11.2025