Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tesla 3 ойда 600 млн доллардан ортиқ зарар кўрди
Американинг электромобиллар ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси учинчи чорак натижалари бўйича 619,4 млн доллар зарар кўрди. Бу ҳар бир акциядан 2,92 доллар зарар деганидир. Унинг корпоратив ҳисоботига таянган ҳолда The Wall Street Journal нашри ёзмоқда.
Таҳлилчилар ҳар бир акциядан зарарни 2,28 доллар бўлишини тахмин қилишган эди. Ўтган йилнинг учинчи чорагида ҳар бир акциядан кўрилган зарар 1,61 долларни ташкил этган эди.
Шу билан бир вақтда, тушум қарийб 2,98 млрд долларни ташкил этган, бир йил аввал у 2,3 млрд доллар бўлган. Газетанинг ёзишича, бунга Model X электромобили савдоларининг ўсиши ижобий таъсир кўрсатмоқда. Ўтган чоракда савдо ҳажми 36 фоизни ташкил этгани таъкидланади. Биржа савдоларида Tesla акциялари нархи 3,2 фоизга тушиб кетди.
Мавзуга оид
19:59 / 23.06.2026
Tesla автопилот режимида уйга урилди ва ичидаги аёлни ўлдирди
09:42 / 19.06.2026
Rivian Teslaʼга рақобатчи автопилот тайёрламоқда
11:40 / 12.06.2026
Xiaomi Tesla ва BYDʼга қарши янги модел билан чиқмоқчи
07:48 / 24.05.2026