«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси клубнинг 2016/17 мавсумидаги энг яхши футболчисига аталган совринни олди.
Аргентиналик фаолиятида 5-марта Альдо Ровира (каталонияликлар собиқ директори Хосеп Ровиранинг 2009 йили автоҳалокатда нобуд бўлган ўғли) номидаги мукофотни қўлга киритди.
Таъкидлаш жоизки, Мессидан ташқари, бу совринга Эрик Абидал (2010/11), Хавьер Маскерано (2013/14) ва Луис Суарес (2015/16) ҳам эгалик қилган.
Ўтган мавсумда Месси барча мусобақаларда 52 ўйинда майдонга тушиб, 54та гол урган.











