Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея: АҚШ орзу қилмаса ҳам бўлади
Корея марказий телеграф агентлигининг (КМТА) хабар беришича, “АҚШ Шимолий Кореяни ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш бўйича музокаралар ҳақида орзу қилмаса ҳам бўлади”. Эслатиб ўтамиз, КМТА ўз баёнотлари ва изоҳларида Шимолий Корея давлат сиёсати позициясини акс эттиради.
"Ҳозир, КХДР ўз ядровий кучларини бутунлай яхлит бир ҳолатга келтириш бўйича якуний мақсадига яқинлашиб қолганида, АҚШ Шимолий Корея уларнинг гангстерларча талабига жавоб қайтариши ҳақидаги фикрдан узоқлашиши керак. Хусусан, улар ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш бўйича музокаралар ҳақида орзу ҳам қилмаса бўлади. КХДР учун бу ядровий босиб туриш ҳамда ўзини ҳимоя қилишнинг ортга қайтариб бўлмайдиган усулидир", - дейилади баёнотда.
Шунингдек таъкидланишича, "КХДР ядровий босиб туриш тўғрисидаги масалани ҳеч қачон музокаралар столига олиб чиқмайди ва АҚШнинг КХДРга қарши душманлик кайфиятидаги сиёсати ҳамда ядро таҳдиди йўқолмагунча ўз ядровий кучларини мустаҳкамлаш йўлидан чекинмайди".
Шу билан бирга, КМТАнинг таъкидлашича, Шимолий Корея "мулоқотдан бош тортаётгани йўқ, бироқ мамлакат манфаатлари ва халқ хавфсизлигига алоқадор бўлган масалани савдолашиш буюмига айлантирмайди".
Мавзуга оид
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
20:26 / 19.06.2026