Спорт | 12:30 / 06.11.2017
23982
1 дақиқада ўқилади

Роналду яна бир рекорд ўрнатди

© AP Photo

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионатининг 11-туридан ўрин олган «Лас-Пальмас»га қарши учрашувда (3:0) голли узатмани амалга оширди.

Бу орқали ҳужумчи мадридликлар таркибида 84 голли узатмани амалга оширди ва бу борада клуб афсонаси бўлган Раулни (83та голли узатма) ортда қолдириб кетди.

Натижада Роналду бу борада сўнгги 25 йилдаги клубнинг энг яхши ассистентига айланди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев

Мавзуга оид