Ўзбекистон | 01:16 / 06.11.2017
7949
1 дақиқада ўқилади

"Роструд" ва Ташқи миграция масалалари агентлиги ўртасида маълумот алмашишга доир келишув имзоланди

Россия Федерациясининг Меҳнат ва бандлик бўйича федерал хизмати ("Роструд") ҳамда Ўзбекистоннинг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошидаги Ташқи меҳант миграцияси масалалари агентлиги маълумот алмашиш тўғрисидаги келишувни имзолашди. 

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва РФ ҳукумати ўртасидаги Ўзбекистон фуқароларининг Россия ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишга жалб қилишга доир келишувини самарали амалга оширишга йўналтирилган.

Ҳужжатга мувофиқ, "Роструд"нинг "Работа в России" ахборот порталида Агентликка шахсий кабинет тақдим этилади. У ерда Россия ҳудудида вақтинчалик меҳнат миграциясини амалга оширишни истовчи Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот жойлаштириш мумкин, шу билан бирга, россиялик иш берувчиларда мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот олишлари мумкин бўлади.

Агентлик "Роструд"га Россия ҳудудида ўзбекистонлик мигрантларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисида маълумот тақдим этиб туради.

Мавзуга оид