Япония Шимолий Кореяга қарши навбатдаги санкцияларни киритди
Япония ҳукумати 7 ноябрдаги йиғилишида Шимолий Кореяга нисбатан киритилган санкциялар рўйхатига яна 9 та ташкилот ва 29 нафар юридик шахсни киритишга қарор қилди. Бу ҳақда Япония ҳукуматининг бош котиби Ёсихидэ Суга маълум қилди.
“Бугунги йиғилишда Шимолий Кореянинг 6 та ташкилоти ва 26 кишиси активлари музлатилиши керак бўлган шахслар ва ташкилотлар рўйхатига киритилди. Шимолий Кореянинг ядровий ва ракета муаммоси мисли кўрилмаган даражадаги таҳдидга айланди. Шимолий Корея жаҳон ҳамжамияти огоҳлантиришларини инобатга олмай, иғвогар ҳаракатларни давом эттираётгани мутлақ номақбулдир”, деб айтган Суга.
Унинг айтишича, Япония учун жуда муҳим бўлган яна бир масала – Шимолий Кореяда ҳибсда ушлаб турилган япон фуқароларининг озод қилинишлари борасида ҳам тараққиёт кузатилмаяпти.
Япония Шимолий Кореяга қарши янги санкциялар киритганидан кейин Пхеньян 3 сентябрда 6-ядровий синовини, 15 сентябрда баллистик ракета синовини ўтказган.
Суга янги санкциялар “АҚШ президентининг Японияга келиши ортида Шимолий Кореяга босимни кучайтириш зарурати ҳамда Япония ва АҚШ бирдамлигини мустаҳкамлаш” билан боғланганини тан олган.
Япония бош вазири Синдзо Абэ Дональд Трамп билан бирга Токиода берган матбуот анжуманда Шимолий Кореяга қарши янги санкциялар киритилишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
18:59 / 19.11.2024
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Шимолий Корея билан ўйинда 10 киши қолиб, қийин ғалабага эришди
21:47 / 17.11.2024
Япония қирғоқларида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди
18:48 / 14.11.2024
Subaru космик телескопи ноёб ҳалқасимон галактикани аниқлади
21:18 / 13.11.2024