Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ярашмоқчи эмас. У Эронга қарши 1979 йилда киритилган санкцияларни яна бир йилга узайтирди
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг 39-президенти Жимми Картер томондан 1979 йилда Эронга қарши киритилган санкцияларни яна бир йил узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизматида маълум қилинди.
Таъкидланишича, Трамп “Эронга нисбатан эълон қилинган фавқулодда вазиятни” яна бир йил узайтириш қарорини Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги алоқалар “ҳанузгача нормаллашмагани”, “1981 йилдаги икки томонлама келишувларни бажариш жараёни ҳали ҳам давом этаётгани” билан изоҳлаган.
Гап АҚШ ва Эрон ўртасидаги “Жазоир келишувлари” ҳақида кетмоқда. Бу келишувларда икки давлат бир-бирининг ички ишларига аралашмасликка келишиб олган эди.
Картер Эронга қарши бир томонлама санкцияларни 1979 йил 4 ноябрда радикал кайфиятдаги эронлик талабалар АҚШ элчихонасини босиб олиб, у ердаги ўнлаб ходимларни гаровга олгандан кейин киритган. Америкаликларни Жазоир келишувлари имзолангандан кейин 1981 йил январидагина озод қилишга муваффақ бўлинган.
Мавзуга оид
21:33 / 28.05.2026
АҚШ ва Эрон 60 кунлик сулҳни келишди, бироқ Трамп ҳали уни маъқулламади
12:54 / 28.05.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви бўлиб ўтди
22:46 / 27.05.2026
Трамп Эрон билан музокаралардан норози ва зарбалар қайта бошланишига ишора қилди
20:26 / 27.05.2026