Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп КХДРдан ҳимоя ва Афғонистондаги стратегия учун 5 млрд. доллардан ортиқ маблағ сўради
АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат конгресси қуйи палатасига мактуб билан мурожаат қилиб, келаси йил учун давлат мудофаа бюджети харажатларини ошириш ҳақида сўради. Бу Шимолий Корея ва Афғонистон билан боғлиқ вазият туфайли юз берди, деб хабар қилмоқда Оқ уй матбуот хизмати.
Трамп ўз мактубида Шимолий Корея томонидан келаётган таҳдидга қарши курашиш учун ракеталарга қарши мудофаа соҳасида кечиктириб бўлмайдиган чораларни қўллаб-қувватлаш учун 4 млрд. доллар, шунингдек, «маъмуриятнинг Жанубий Осиёдаги» стратегиясини қувватлаш учун 1,2 млрд. доллар сўраган.
Трампнинг аниқлик киритишича, Афғонистондаги Америка ҳарбий контингентини 3,5 минг кишига кўпайтириш учун қўшимча молиялаштириш зарур.
Бундан ташқари, АҚШ етакчиси АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг «Жон Маккейн» ва «Фитцжеральд» кемаларини таъмирлаш учун яна 700 млн. доллар талаб қилди.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026