ҚҲТБТ порталида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Инвестиция кодекси концепцияси лойиҳаси тақдим этилган. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
 
Ҳужжат билан Ўзбекистоннинг амалдаги инвестиция қонунчилигига баҳо берилган. Бу турли соҳалар бўйлаб ёйилиб кетган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар массиви бўлиб, ушбу ҳолат унинг самарадорлигини пасайтиради ҳамда ҳуқуқий қўллашни қийинлаштиради. Шу боис мазкур соҳадаги амалдаги нормаларни тизимлаштириш ва кодификациялаш таклиф этилмоқда.
 
Концепция мазмуни
 
Тақдим этилган концепция қуйидагиларни ўз ичига олади:

•  Инвестиция кодексини қабул қилиш заруратини асослаш;
•  кодекснинг тузилмаси, предмети, мақсадлари ва вазифалари;
•  кодексни қабул қилишнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва юридик оқибатлари;
•  лойиҳа билан жорий этиладиган нормалар;
•  инвестиция сиёсатининг асосий йўналишлари;
•  хорижий давлатларнинг инвестициялар соҳасидаги қонунчилиги ва халқаро ҳужжатларнинг низомларини ҳисобга олиш.
 
Инвестиция соҳасида таклиф этилаётган нормалар
 
1. Инвестиция фаолиятининг асосий тушунчаларини қайта кўриб чиқиш («инвестициялар», «инвестор», ва бошқалар).
 
Маълумот учун: ҳозирги вақтда мазкур тушунчалар «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонунда регламентланган.
 
2. Ҳам мамлакатимиз, ҳам хорижий инвесторлар учун ягона ҳуқуқий режимни жорий этиш.
 
3. Дискриминация ва қонунчиликдаги салбий ўзгаришлардан янги кафолатлар.
 
4. Қуйидагича янгиликларни жорий этиш:

•  инвестор визаси;