Жамиятимиз ҳаётида ҳамширалик ҳамда болалар тарбиячиси касблари муҳим аҳамият касб этади. Шу боис ҳамиша бу соҳа эгаларига эҳтиёж сезилади. 

Малакали ҳамшира бўлиб етишишни истайсизми? Ёки жажжигина болажонлар тарбиячисига айланиш ниятидамисиз? У ҳолда сиз учун ажойиб имконият яратилди. 

Тошкент марказида жойлашган “Меҳр-шафқат” касб-ҳунар  коллежи Республикамизнинг барча ҳудудларидан иккинчи мутахассислик учун тўлов-контракт асосида ўқувчилар қабулини эълон қилади. Ўқиш жараёни ўзбек ва рус тилларида олиб борилади.

Кимлар қабул қилинади:

•  11-синф негизида шаҳодатномага эга бўлганлар,
•  Ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлганлар
•  Олий таълим муассасалари битирувчилари 
•  Уй бекалари

Фото: Тошкент “Меҳр-шафқат” касб-ҳунар коллежи

Мутахассисликлар: 

1.  “Умумий амалиёт ҳамшираси” мутахассислиги

Ихтисослиги:  

1.  Умумий амалиёт ҳамшираси
2.  Шошилинч ва тез тиббий ёрдам станцияси (бўлими) ҳамшираси
3.  Патронаж ҳамшираси 

Ўқиш муддати: 1 йил 6 ой. 

2.  Мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси мутахассислиги

Ихтисослиги:  

1.  Мактабгача таълим муассасалари тарбиячиси. 
2.  Ихтисослаштирилган болалар мактабгача таълим муассасалари тарбиячиси 
3.  Оилавий тарбиячи. 

Ўқиш муддати: 1 йил 6 ой. 

Фото: Тошкент “Меҳр-шафқат” касб-ҳунар коллежи