Жамиятимиз ҳаётида ҳамширалик ҳамда болалар тарбиячиси касблари муҳим аҳамият касб этади. Шу боис ҳамиша бу соҳа эгаларига эҳтиёж сезилади.
Малакали ҳамшира бўлиб етишишни истайсизми? Ёки жажжигина болажонлар тарбиячисига айланиш ниятидамисиз? У ҳолда сиз учун ажойиб имконият яратилди.
Тошкент марказида жойлашган “Меҳр-шафқат” касб-ҳунар коллежи Республикамизнинг барча ҳудудларидан иккинчи мутахассислик учун тўлов-контракт асосида ўқувчилар қабулини эълон қилади. Ўқиш жараёни ўзбек ва рус тилларида олиб борилади.
Кимлар қабул қилинади:
• 11-синф негизида шаҳодатномага эга бўлганлар,
• Ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлганлар
• Олий таълим муассасалари битирувчилари
• Уй бекалари

Мутахассисликлар:
1. “Умумий амалиёт ҳамшираси” мутахассислиги
Ихтисослиги:
1. Умумий амалиёт ҳамшираси
2. Шошилинч ва тез тиббий ёрдам станцияси (бўлими) ҳамшираси
3. Патронаж ҳамшираси
Ўқиш муддати: 1 йил 6 ой.
2. Мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси мутахассислиги
Ихтисослиги:
1. Мактабгача таълим муассасалари тарбиячиси.
2. Ихтисослаштирилган болалар мактабгача таълим муассасалари тарбиячиси
3. Оилавий тарбиячи.
Ўқиш муддати: 1 йил 6 ой.











