Жаҳон | 17:00 / 09.11.2017
11908
1 дақиқада ўқилади

Назарбоев Россияни «оғир санкциялар шароитида» қўллаб-қувватлашга тайёр

Фото: Коммерсантъ

Бугун Челябинск шаҳрида Россия президенти Владимир Путин ва Қозоғистон етакчиси Нурсултон Назарбоевнинг ўзаро учрашуви ўтказилиши режалаштирилган, унда икки давлат раҳбарлари икки томонлама масалаларни муҳокама қилишлари кутилмоқда.

Кеча, 8 ноябрь куни Костанай вилоятига қилган амалий ташрифи чоғида Назарбоев хорижий сармоядорлар билан учрашув ўтказди ҳамда унинг давомида «ҳозирда, Россияга қарши оғир санкциялар шароитида биз уни қўллаб-қувватлашимиз керак», дея маълум қилди.

Икки президент ҳам анъанавий минтақалараро форумда иштирок этиши кутилмоқда. Россия ва Қозоғистон ўртасида ҳисоб бўйича 14-минтақавий ҳамкорлик Форумида, хабарларга кўра, икки мамлакатнинг вазирликлари, минтақалари раҳбарлари ва йирик тадбиркорлари қатнашади.

Учрашув якуни бўйича қатор ҳужжатлар, жумладан Россия ва Қозоғистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан икки давлат раҳбарлари қўшма баёноти имзоланиши режалаштирилган. 

Мавзуга оид