Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция президенти Саудия Арабистонига келди
Франция президенти Эмманюэль Макрон қисқа муддатли ташриф билан Саудия Арабистонига келди. Бу ҳақда Al Arabiya хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Ар-Риёд халқаро аэропортида Макронни валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон кутиб олган.
Маълум қилинишича, Макрон Ямандан Саудия Арабистони томон ракета отилгандан кейин Ар-Риёдга келишга қарор қилган. Бундан ташқари, Макрон Эрон атрофидаги вазиятни муҳокама қилмоқчи.
Аввалроқ яманлик ҳусийлар Саудия Арабистони пойтахти томон ракета отишгани маълум қилинганди. Ракета Саудия Арабистони ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари томондан уриб туширилган.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026