Жаҳон | 07:39 / 10.11.2017
7655
2 дақиқада ўқилади

Испания суди Каталония парламенти спикерини ҳибсга олди

Карме Форкадель. Фото: Manu Fernandez / AP

Испания олий суди судьяси Каталония мустақиллигининг эълон қилиниши тергови вақтига мухторият парламентининг спикери Карме Форкаделни 150 минг еврога озод қилиш ҳуқуқи билан вақтинчалик ҳибсга олишга қарор қилди.    

Каталония парламенти президиумининг қолган собиқ аъзолари – Луис Короминас, Луис Гино, Анна Симо, Рамона Барруфет ҳафта ичида 25 минг евро гаров пули тўлаб, ҳозирча озодликда қолишлари мумкинлиги белгилаб қўйилди.

Агар Форкадель ва қолганлар гаров пулини тўлай олсалар, унда озодликда қолишлари мумкин бўлади. Улар ҳар ҳафта судга келишлари керак бўлади, Испания ҳудудини тарк эта олмайдилар, уларнинг паспортлари олиб қўйилади.

9 ноябрда Испания судида бўлиб ўтган жараёнда Форкадель Испания ҳукумати томондан конституциянинг 155-моддаси қўлланишини тан олишини айтган. Луис Короминас ва Луис Гино ҳам худди шундан баёнот беришган. Улар Каталония мустақиллиги эълон қилиниши “рамзий маънода” бўлганини айтишган.

Мавзуга оид