Жанубий Кореянинг юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи компанияси ортиқча шов-шувларсиз ўзининг янги ва энг кучли чипи – Exynos 9810 процессорини намойиш қилди. У Snapdragon 845 қаторида янги Galaxy S9 телефонига ўрнатилиши мумкин.
Exynos 9810 иккинчи авлод процессори бўлишига қарамай 10-нанометрли жараён бўйича ишлаб чиқарилади. Аммо бу унинг кам энергия сарфида юқори самарадорликни таъминлайди.
Samsung маълумотларига кўра, чип янгиланган график процессор ва гигабитли LTE-модемга эга бўлади. У дунёда биринчи бўлиб 6CA (алоқа операторлари агрегацияси)ни қўллаб-қувватлайди. Exynos 9810 процессоридаги 6CA модеми 1,2 Гбит/с тезликда ишлайди. Бу эса Samsung компаниясининг 5G-тармоқларига тайёргарлиги жараёнида юқори тезликда маълумотларни юклашни кафолатлайди.