Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда бир вақтнинг ўзида 34 турмада исёнлар кўтарилди
Охирги икки кун ичида Бразилиянинг 7 та вилоятида жойлашган 34 та турмада маҳбуслар исён кўтаришди ёки очлик эълон қилишди. Бу ҳақда 11 ноябрда Estado de S. Paulo нашри хабар қилди.
Аксарият вазиятларда назорат қўлга олинган. Энг жиддий тартибсизликлар Парана штатидаги Каскавел муниципалитети турмасида юз берган. Бу ерда исённи бостириш вақтида 2 маҳбус ҳалок бўлган. Исён 40 соатдан кўпроқ давом этган. Бу вақт ичида маҳбуслар қўриқчиларни гаровга олишга муваффақ бўлишган. Ҳозирда қўриқчилар озод қилинган.
Нашр маълумотларига кўра, гап жиноий гуруҳлар етакчилари уюштирган, аввалдан келишилган исён ҳақида кетмоқда. Нашрнинг таъкидлашича, маҳбуслар норозиликнинг турли йўллари билан турмалардаги шароитларнинг яхшиланиши учун курашадилар.
2017 йил боши Бразилияда бир қатор турмаларда исён кўтарилиши билан кечган. Бразилия тарихида турмада кўтарилган энг йирик исёнлардан бири Манаус шаҳрида 1 январда содир бўлган. Ўшанда икки рақиб гуруҳнинг ўзаро қарама-қаршилиги оқибатида юзага келган тартибсизликлар вақтида 56 маҳбус ҳалок бўлган. 6 январда эса Рорайма штатидаги турмада 33 маҳбус ўлиқ ҳолда топилган. 14 январда Риу-Гранди-ду-Норти штатидаги турмада тартибсизликлар вақтида 26 киши ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
09:45
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашди: машҳур хонанда Оливер Три ҳалок бўлди
23:05 / 14.06.2026