Жаҳон | 07:30 / 12.11.2017
30978
2 дақиқада ўқилади

Трамп Ким Чен Ин билан дўстлашмоқчи

Фото: asiarussia.ru

АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан дўстлашишга ҳаракат қилаётгани ва қачондир бунинг уддасидан чиқишига умид билдирди.  

“Нима учун Ким Чен Ин мени “қари” деб атаб ҳақорат қилишга қарор қилди, ўшанда мен ҳам уни “пакана ва семиз” деб атамаган бўлардим. Мен унинг дўсти бўлишга уринмоқдаман ва бу қачондир юз беришига умид қиламан”, деб ёзган Трамп твиттерда.

Аввалроқ икки етакчи ҳам бир-бирлари ҳақида “илиқ фикрлар” билдиришган. Трамп БМТ минбаридан туриб Шимолий Корея етакчисини “ўз жонига қасд қилишга уринаётган ракета одам” деб атаган ҳамда агар Шимолий Корея АҚШга хавф солса, вайрон қилинишини айтган.

Ким Чен Ин эса ўз нутқларида Трампнинг БМТдаги гапларини “аҳмоқона алаҳсираш” деб айтган, Трампнинг ўзини эса “қари миянғи” деб атаб, “унинг дағдағаларига қарши энг жиддий чоралар кўриш” билан таҳдид қилган.

Мавзуга оид