Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги биринчи қуруқ юк ташувчи электр кема сувга туширилди
Фото: Reuters
Хитойнинг Гуанчжоу портида расман сувга туширилган, сув сиғими 2000 тонна бўлган ҳамда юкни ўзи туширадиган электр кема Марварид дарёси бўйлаб кўмир ташийди. Бу ҳақда China Daily хабар бермоқда.
Guangzhou Shipyard International компанияси томонидан ишлаб чиқилган, ноль эмиссияли қуруқ юк ташийдиган кеманинг узунлиги 70 метрдан ортиқ бўлиб, оғирлиги 600 тонна келади ҳамда у ўзида 26 тонна келувчи, сиғими 2400 кВт*с бўлган аккумулятор ва суперконденсаторни олиб юради. Кема улар орқали 80 километр йўлни босиб ўтиши мумкин, қувватлантириш учун эса қарийб икки соат вақт талаб этилади, бу юклаш-юкни тушириш вақтига тенг.
Олти кишидан иборат экипаж бошқарувчи қуруқ юк ташийдиган кеманинг максимал тезлиги соатига 12,8 километрни ташкил этади. Келажакда бу технологиядан бошқа турдаги кемаларни қуришда ҳам фойдаланиш мумкин, деб ёзмоқда РИА Новости «Наньфан ван» порталига асосан.
Мавзуга оид
10:20 / 10.02.2026
АҚШ Тинч океанида наркосавдогарларга тегишли деб айтилган кемага зарба берди
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026