Пул савдосининг ғавғоси
Ўзбекистон Республикаси президентининг шу йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони давлатнинг молия-иқтисодиёт бозорида жисмоний ва юридик шахсларга эркин валюта айирбошлаш имконини берди.
Бугунги кунда бозорлар, аэропорт ва темир йўл вокзалларида, банк муассасалари шохобчаларида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари хорижий валюталарни айирбошлашлари учун иш тартиби жорий этилган. Аммо шундай имкониятларга қарамасдан, белгиланган қонун-қоидаларнинг айрим шахслар томонидан бузилиши ҳолатлари ҳамон учраб турибди. Хусусан, Янгийўл туман ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Аброр Мелиев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 100 АҚШ долларини сотаётган вақтда қўлга олинди. Бундан ташқари, А.Мелиевнинг ёнида яна 50 АҚШ доллари, 1000 қозоқ тенгеси, 1 млн. 400 минг сўм борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиниб ҳужжатлаштирилди, деб ёзмоқда “Ҳуқуқ” газетаси.
Чиноз туманидаги Яллама ҚФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда эса шу ерда истиқомат қилувчи фуқаро Дилшод Жўраев 100 минг қозоқ тенгесини фуқаро Шаҳло Комиловадан 2 млн. 450 минг сўмга сотиб олаётган вақтда қўлга олинди.
Ушбу ҳолатлар бўйича Янгийўл туман маъмурий суди томонидан айбдорларга нисбатан жарима жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
16:18 / 15.11.2024
Янгийўлда 5 туп дарахтни кесиб ташлаган шахс табиатга 533 млн сўм зарар етказди
19:37 / 31.10.2024
«Валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин» - МБ раиси
10:00 / 08.10.2024
Янгийўлда қарийб 275 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
16:07 / 22.08.2024