АҚШда Европа ягона энергетика иттифоқи ташкил этиш мумкин эмаслиги айтилмоқда
Европада ягона энергетика ҳудудини барпо этиш ҳозирча имконсиз, дея баёнот берди АҚШнинг энергетика ҳамкорлиги бўйича махсус вакили Амос Хокстин.
"Европада ягона энергетика иттифоқини ташкил этиш совуқ уруш даврининг инфратузилмавий мероси туфайли ҳозирча мумкин эмас", — деган у Вашингтондаги анжуманда.
Хокстиннинг изоҳ беришича, қитъанинг ғарбий ва шарқий қисми энергетика соҳасида турли манфаатларни кўзлайди. Унинг ёдга олишича, СССР бир вақтлар фақат Шарқий Европага энергия захираларининг барча турини — нефть, газ, электроэнергия етказиб берган.
"Биз Европа энергетика муаммоси мавжуд эмас. Ўз муаммолари билан Шарқий Европа бор ҳамда ўз масалаларини ҳал қилиш истагидаги Ғарбий Европа", — деган у.
У Россиядан Туркияга қурилаётган "Турк оқими"га тўхталган Хокстиннинг айтишича, бу лойиҳани Вашингтон геосиёсий деб билади.
"Менинг суҳбатдошларим бу фикримга тўлиқ қўшилишди. Аммо, шу билан бирга, Европа қаршисида савол туради: Россия Украина орқали газ етказиб бера олмаса, совуқда қолган ўз фуқароларига нима деб жавоб беради?", — деган Хокстин.
АҚШ собиқ махсус вакилининг таъкидлашича, Американинг суюлтирилган газини Европага етказиб бериш Россия табиий газига муқобил энергия манбаи бўлиши мумкин. Бироқ бу яқин истиқболда бўлмайди.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024