Спорт | 16:50 / 16.11.2017
24208
2 дақиқада ўқилади

Кутилмаган бурилиш. Неймар ўзини «ПСЖ»га сотмасликни сўраб, раҳбариятга ялинган

Фото: Reuters

«Барселона»дан «ПСЖ» клубига ўтиш чоғида Неймар кучли руҳий кечинмаларни бошидан ўтказгани маълум бўлди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, Неймар гувоҳлар ҳузурида, «Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеуга икки марта кўзида ёш билан мурожаат қилиб, ўзини «ПСЖ» клубига қўйиб юбормасликни сўраганди.

Лекин «Барселона» Неймарнинг трансфери учун 222 млн евро ишлаб олишни маъқул кўрган.

Бундан аввалроқ Испания матбуотида Неймар «ПСЖ»га ўтганидан афсусда экани ва «Барселона»ни қўмсаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бундан ташқари, Неймар «Барселона»ни Мессини соясида қолиб кетаётгани туфайли тарк этгани, Парижда эса асосий футболчига айланмоқчи экани ҳақида ҳам ёзилди.

Яқинда эса, «Реал» уни Криштиану Роналдуга ўринбосар сифатида харид қилмоқчи бўлаётгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди.

Мавзуга оид