АҚШда телеузатиш 4К ўлчамга ўтмоқда
АҚШда айни дамда 4К ўлчамдаги теледастурлар ва фильмлар стриминг сервислари ҳамда талабга кўра видео тақдим этувчи хизматлар томонидан намойиш этилади. Бироқ Қўшма Штатлар Федерал агентлиги (FCC) қарорига кўра, телеузатувчилар энди дастурларни ўта юқори кенгликда кўрсатишлари мумкин.
Engadget’нинг хабар беришича, FCC янги қоидалар қабул қилиб, улар компанияларга кўнгилли асосда кейинги авлоддаги (ATSC 3.0) телевизион узатиш стандартини қўллаш имконини беради.
Томошабинларга маҳсулотни 4К-сифатда олиш имконини берувчи технологиялар кўп йиллар давомида ишлаб чиқилди. FCC янги қоидалари телеузатувчиларга дастурларни частотаси 6 МГц бўлган каналлар бўйича янги шаклда кўрсатиш имконини тақдим этади.
Кейинги авлоддаги ТВ стандартига ўтишни енгиллаштириш ва жамоатчилик манфаатини ҳисобга олиш учун, агентлик бир неча талабларни ўрнатди. ATSC 3.0’га ўтиш истагида бўлган узатувчилар маҳаллий телестанциялар билан ҳамкорлик қилиши керак. Шунингдек, мижозлар ўзгаришлардан аввалроқ хабардор этилади.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024