Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳаммаси тайёр. АҚШ КХДР бўйича режа ишлаб чиқди
Оқ уй КХДР АҚШ ҳудудига зарба берадиган бўлса, бу ҳолат учун иккита тажрибавий стратегия ўйлаб қўйган. Бу ҳақда The New York Times ёзмоқда.
Биринчиси КХДР баллистик ракеталарини учириш тизимларига киберҳужумлар уюштириш ва учиришга халақит берувчи «саботажнинг бошқа усулларини» назарда тутади.
Иккинчи стратегия эса ракеталар «тезлашиш фазасига» чиққанида уларни бевосита уриб туширишни таклиф қилади. Газетанинг таъкидлашича, баллистик ракеталар учирилганидан сўнг пайқалиши анча осондир ҳамда енгил нишонга айланади. Уларни уриб тушириш учун эса, АҚШ президенти маъмурияти қирувчилар ва учувчисиз учар қурилмалардан фойдаланишни таклиф этмоқда.
Бироқ, агарда улар берилган топшириқни бажара олишмаса, тутувчи-ракета энг сўнгги умидга айланади.
Оқ уй бу тажрибавий стратегияларни амалга ошириш учун конгрессдан 4 млрд. доллар сўради. Шу билан бирга, конгресс аввалроқ Ракеталарга қарши мудофаа агентлигига 8 млрд. доллар ажратиб берганди.
Мавзуга оид
22:34 / 12.06.2026
Тулси Габбард АҚШ биолабораториялари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди
20:26 / 12.06.2026
Трампнинг шов-шувли смартфони Хитой телефонининг тўлиқ нусхаси бўлиб чиқди
20:03 / 12.06.2026
Эрон АҚШ билан келишув доирасида тикланиш учун 300 миллиард доллар талаб қилди
18:05 / 12.06.2026