Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқароларини РФга олиб чиқиш каналини йўлга қўйган уюшган гуруҳ тугатилди
Миллий хавфсизлик хизмати томонидан Ўзбекистон фуқароларини кейинчалик зўравонлик билан эксплуатация қилиш мақсадида РФга олиб чиқиш каналини йўлга қўйган уюшган гуруҳ фош қилинди ва тугатилди.
Гуруҳ аъзолари бўлмиш ака-ука Ядгаровлар фуқароларни ёллаш ва Краснодар ўлкасига жўнатиш билан шуғулланишган. Уларнинг шериги Россия фуқароси Тофик Мамедов эса фуқароларни эксплуатация қилиш билан шуғулланган. Мамедов ҳар бир мигрант учун ака-ука Ядгаровларга 300 АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти ваъда қилган. Мазкур УЖГнинг қонунга зид фаолиятидан Андижон, Сурхондарё, Навоий ва Фарғона вилоятларида истиқомат қилувчи фуқаролар жабр кўришган.
Сирожиддин ва Зиёвиддин Ядгаровларга нисбатан қўзғатилган жиноий ишнинг судда кўриб чиқилиши якунларига кўра, уларга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135- ва 138-моддаларига (зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) кўра тегишли равишда 9 ва 8 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
21:42 / 11.02.2026
АҚШ Венесуэлага Россия билан ҳар қандай нефть битимларини расман тақиқлади
20:10 / 11.02.2026
Россия Трампнинг «Тинчлик кенгаши» биринчи йиғилишида иштирок этмайди
13:57 / 11.02.2026
Ўзбекистон–Россия ҳамкорлигида ядро тиббиёти бўйича стратегия тайёрланади
13:45 / 11.02.2026