11:30 / 19.11.2017
20588

«Реал» Зидан бошчилигида шу пайтгача қайд этмаган натижага йўлиқди

Фото: eurosport

Испания Ла-лигасининг «Атлетико» ва «Реал» жамоалари ўртасидаги учрашувда томонлар гол уришнинг уддасидан чиқа олмади. Учрашув Мадридда янги қад ростлаган «Ванда Метрополитано» стадионида бўлиб ўтди. 

Opta Sports статистика маркази берган хабарга кўра, «Реал» Зинедин Зидан бошчилигида биринчи марта (35 ўйин) Испания чемпионати доирасидаги меҳмонда кечган учрашувда гол киритишнинг уддасидан чиқа олмади. 

Шунингдек, Мадрид дербисида 2005 йилдан буён, «Атлетико» стадионида эса 1993 йилнинг октябрдан буён илк марта нурсиз дурангга имзо чекилди.

Top