Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди транспорт қаҳва ёрдамида ҳам ишлайдиган бўлади
Лондонда автобуслар қаҳва чиқиндилари асосидаги биоёқилғидан фойдаланадиган бўлади, деб хабар бермоқда «Би-би-си».
Biobean компаниясининг маълум қилишича, ишлатилган қаҳва донларидан олинган мойдан иборат бўлган ёқилғини ўйлаб топган. Фирма маълумотларига кўра, лондонликлар йилига тахминан 200 минг тонна қаҳва чиқиндиларини юзага келтиришади. Ҳисоб-китобларга кўра, битта автобус бир йил давомида дизель аралаштирилган қаҳвали ёқилғида ишлаши учун тахминан 2,55 млн. финжон қаҳва керак бўлади.
Маълумот учун, Лондонда айни дамда ошхона ёғидан олинувчи биоёқилғи ҳам ишлатиб келинмоқда.
Мавзуга оид
10:05 / 22.06.2026
Ёзги иссиқда автобусларда кондиционерлар иши текширилмоқда
08:51 / 22.06.2026
Тошкентда автобуслар учун ажратилган йўлакларга делиниаторлар ўрнатилмоқда
14:24 / 21.06.2026
Лондон шимолида икки поезд тўқнашди
10:15 / 16.06.2026