Жаҳон | 17:10 / 21.11.2017
34582
1 дақиқада ўқилади

Асад Путинга совға берди

Фото: РИА "Новости"

Сурия президенти Башар Асад Россия етакчиси Владимир Путинга сурат совға қилди. Бу ҳақда РФ раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».

«Бу Асаднинг совғаси. У Путинга сурат ҳадя қилди», - дея айтиб ўтган у.

Асад айнан қандай суратни совға қилгани номаълумлигича қолмоқда.

Шунингдек Песковнинг билдиришича, Сурия президенти Башар Асад Владимир Путин билан учрашуви давомида мамлакатга қочқинлар қайта бошлаганини айтган.

Фото: Twitter/Kremlinpool_RIA

«Асад қочқинларни қайтариш жараёни бошлангани ҳақида гапирди. Яъни ўз уйларини жанговар ҳаракатлар туфайли тарк этган турли миллат, турли диндаги сурияликлар ортга қайта бошлашган», - дея айтиб ўтди у.

Шунингдек унинг таъкидлашича, учрашув давомида «сиёсий тартибга солишнинг эҳтимолий вариантлари» кўриб чиқилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид