Sepah News нашрининг хабар қилишича, Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси олий қўмондони, генерал Қосим Сулаймоний ИШИД гуруҳи томонидан эълон қилинган маъмурият батамом тугатилгани ҳақида президентга мактуб йўллаган.

Эслатиб ўтамиз, Суриядаги Иттифоқчи кучлар ИШИД гуруҳи жангарилари Абу Камолда жойлаштириб кетган миналарни тўлиқ тозалаб чиққани ҳақида баёнот берганди. Эндиликда гуруҳ аъзолари Фрот дарёси атрофидаги бир нечта қишлоқларда қолган, холос.