Жаҳон | 15:50 / 21.11.2017
24364
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон фуқароси трактор «тонировкаси» туфайли 340 долларлик жаримага тортилди

Скриншот: YouTube/Иллюстратив сурат

Тожикистонда «Т28» русумли трактор ҳайдовчиси транспорт воситаси деразасини ноқонуний равишда қорайтиргани учун 3 минг сомоний (340 доллар) миқдоридаги жаримага тортилди. Бу ҳақда тожик ОАВ хабар бермоқда.

Тожикистон Ички ишлар вазирлигидан хабар беришларича, Хатлон вилояти автомобиль инспекцияси бошқармаси ўтган ҳафта Душанбе-Қўрғон-тепа автомобиль йўлидаги рейд давомида «тонировка» қилинган трактор ҳайдовчисини ушлаган. У фақат қуёш нурларидан ҳимояланмоқчи бўлганини иддао этган.

Ушбу давлатда 2017 йилнинг 1 январидан автомобиль деразасини қорайтириш учун рухсатнома нархи қимматлашди – 25 фоизга. Бундай рухсатнома бир йил амал қилади, ҳамда хоҳловчилар уни узайтириш учун яна пул тўлашлари керак бўлади. Ушбу маблағлар эса 2010 йилдан бери Роғун ГЭС қурилишининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилмоқда. 

Мавзуга оид