Брюс Ли нафақат жанговар санъатларнинг энг буюк усталаридан, балки ақлли, доно инсон ҳам бўлган. У томонидан ўзининг услуби - Жит Кун До учун ишлаб чиқилган асосий принципларни оддий ҳаётда ҳам қўллаш мумкин. Биз эса машҳур жангчининг ҳаёт мактабидаги яхши дарс бўлиши мумкин бўлган ўгитлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Чегаралардан чиқиш

Фото: Trendymen

«Агарда сиз жисмоний иш билан шуғулланган ҳолда, нарсаларнинг асл моҳиятини тушунишга чеклов қўйсангиз, унда ҳеч қачон каттароқ ютуққа эриша олмайсиз». Албатта, буюк жангчи бу гапни бизнес-тренинглар эмас, балки машғулотларга келган ўз ўқувчиларига айтган. Аммо, у фаол инсоннинг иш ҳолатини яхши кўрсатиб бериши мумкин: ўзига чегара қўйиш каби ғоядан аҳмоқроқ нарса йўқ.

Кўплар хавфсиз туюладиган сув ортида таҳдидларни кўриб шу ишни қилади. Бу айланиб турувчи жараёнда ҳеч қачон ривожланиш бўлмайди – фақат доимий, секин, бироқ ортга қайтариб бўлмас таназзул, у олдинга исталган ҳаракат учун фалокатли.

Эришиб бўлмас мақсад

Фото: Trendymen

Брюс Лига кўра, мақсад – бу инсон эришиши мумкин бўлган якуний нуқта эмас. Кўп ҳолатларда, бу ҳаракатланиш жараёнининг ўзи. Йўл, йўналиш мақсаднинг ўзи. Кўп одамлар бу принципни тушунмай, узоқ вақт давомида яратиб келинган империяларни, қандайдир ўйлаб топилган нуқтага етиб бузиб ташлайдилар.

Сиз ҳаттоки бутун сайёрани эгаллаб олган бўлсангиз ҳам, олдинга қараб ҳаракатланинг. Коинот чексиз.

Таълим

Фото: Trendymen

«Фақат ишлайдиган нарсалардан фойдаланинг. Усталардан ўрганинг». Янги нарсани қабул қилишга очиқлик – нафақат спортдаги муваффақиятлар, балки ҳаётдаги ҳам пойдевор тошдир. Сизга ўз ишингизда ҳамма нарсани билиб бўлганингиз туюлиши билан – кейинги ўқитувчини излашни бошланг. Ҳаёт ўзини ўзи доимий равишда такомиллаштириб бормаса, жуда қаттиқ ҳамда сиз барибир ақллироқ рақибга дуч келасиз.

Омадсизлик