Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР Жанубий Корея билан вақтинчалик сулҳ ҳақидаги келишувни бузгани маълум қилинди
Фото: KCNA
КХДР ҳарбийлари Жанубий Корея билан 1953 йилда имзоланган вақтинчалик сулҳ ҳақидаги келишувни бузишди. Бу жанубга қочиб кетган аскар таъқиб қилинганида юз берган, деб хабар бермоқда «Рёнхап».
Жанубий Кореядаги БМТ Қўмондонлиги мутахассислари аскарнинг чегарадан ўтиши тасвирланган видеоёзувни кўриб, шундай хулосага келишган. Кадрлардан кўриш мумкинки, Шимолий Кореянинг қуролланган чегарачиси қўлида милтиқ билан демаркация чизиғидан кесиб ўтган. Бундан ташқари, ҳарбийлар қочиб кетаётган аскарга қарата ўт очишган.
Қўмондонликдан таъкидлашларича, жанубий кореялик ҳарбийларнинг жавоб ҳаракатлари келишувга мос тушган.
Шифокорларнинг қайд этишича, қочиб ўтаётган пайтида яраланган аскар ўзига келган. Унинг аҳволи ҳозирда қандай экани очиқланмаган.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026