Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корея президенти: Ўзбекистон бизнинг ташқи сиёсат марказида жойлашган
Фото: Yonhapnews
Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин 23 ноябрь куни Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан учрашув давомида Ўзбекистон унинг евроосиё давлатларига нисбатан янги ташқи сиёсати марказида жойлашганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Yonhaр.
"Жанубий Корея айни дамда Ўзбекистон билан икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириш ҳаракатида", - дея таъкидлаб ўтган Корея Республикаси етакчиси.
«Мамлакат янги сиёсат доирасида евроосиё давлатлари билан шериклик учун иқтисодий ҳамкорлик бўйича янги қўмита ташкил этишни ва турли соҳаларда, жумладан иқтисодий, транспорт ва энергетик секторда қўшма лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда», - дея айтиб ўтди Мун Чжэ Ин. «Бу режанинг ўртасида Ўзбекистон бор, у Марказий Осиёдаги ҳал қилувчи давлат саналади», - деган у.
Жанубий Корея президентининг қайд этишича, айнан шунинг учун ўзбекистонлик ҳамкасбига давлат ташрифи билан келишни таклиф қилган.
«Мен Ўзбекистон президентига Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ичида мамлакатга биринчи бўлиб ташриф буюришни таклиф қилдим, ҳамда мен икки мамлакат ўртасида дўстона муносабатларни қўллаб-қувватлашни давом эттираман», - дея айтиб ўтди у.
Мавзуга оид
14:16 / 03.02.2026
Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга визани қандай олишлари мумкин?
15:32 / 02.02.2026
Ўзбекистонга кореяликлар оқими кўпайди: 46 минг ташриф
19:33 / 28.01.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хоними коррупция туфайли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:39 / 27.01.2026