Мактабгача таълим вазирлигининг асосий вазифалари нималардан иборат?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Мактабгача таълим вазирлиги тўғрисидаги низом ҳамда Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти устави тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тўғрисидаги низомга кўра, вазирлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
1) мактабгача таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
2) мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний камол топтириш учун шарт-шароитлар яратиш;
3) болаларни мактабгача таълим билан босқичма-босқич тўлиқ қамраб олишни таъминлаш;
4) замонавий инновацион педагогик технологияларни, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ҳамда усулларини ўқув-тарбия жараёнига жорий этиш;
5) мактабгача таълим муассасаларини миллий маданий-тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва болаликдан китоб ўқишга қизиқиш уйғотувчи ўқув-методик, дидактик материаллар, ривожлантирувчи ўйин ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан таъминлаш;
6) замонавий педагогик технологияларни қўллаган ҳолда болаларни тарбиялаш ва ҳар томонлама камол топтириш масалаларини юқори профессионал даражада ҳал этишга қодир бўлган мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
7) мактабгача таълим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини яратиш ҳамда таълим-тарбия жараёнига тажрибали, юқори малакали ва касбий жиҳатдан пухта тайёрланган педагог кадрлар ҳамда тарбиячиларни жалб қилиш;
8) мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари учун муносиб шарт-шароитлар, шу жумладан, тўлақонли ва рационал, мувозанатли, соғлом ва тўғри овқатланишни таъминлашга, асосланган тиббий кўрсатмалар билан белгиланадиган ҳажмларда ва интенсивликда кўнгилочар ва билим берувчи машғулотлар элементлари бўлган серҳаракат ўйинлар ва машқлар уюштиришга йўналтирилган шарт-шароитлар яратиш;
9) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда мактабгача таълим муассасаларида болаларга тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда уларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича профилактика чора-тадбирларини мувофиқлаштириш.
Мавзуга оид
07:34 / 25.07.2023
Ҳукумат давлат муассасалари тўғрисидаги низомни тасдиқлади
16:13 / 27.06.2023
ОАВни қўллаб-қувватлаш бўйича 5 та низом тасдиқланди
09:11 / 03.08.2022
Ўзбекистонда ходимни хизмат сафарига юборишнинг янги тартиби белгиланди
07:35 / 01.03.2022