Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фотофакт: Англияда ноёб ҳолат кузатилди
Англиянинг иккинчи дивизиони саналган Чемпионшипнинг 19-тури доирасидаги «Норвич» – «Престон» (1:1) учрашуви тугатилмай қолиши мумкин эди. Сабаби ўйин лайнсменларидан бири Марк Жонс учрашув вақтида жароҳат олиб баҳсни давом эттира олмайдиган бўлди.
Натижада захира ҳаками Энди Дэвис унинг ўрнини эгаллашига тўғри келди. Ўз навбати унинг ўрнига «канарейкалар»нинг оддий мухлиси Дэвид Торнҳилл таклиф этилди.
Торнҳилл ҳаваскорлар ўртасидаги турли учрашувларни бошқариш тажрибасига эга бўлган. Унга ўша вақтнинг ўзидаёқ таблодан қандай фойдаланишни ўргатишган, шундан сўнг унинг биринчи иши ўйиннинг асосий вақтига 10 дақиқа қўшиб бериш бўлган.
Торнҳилл «Норвич»нинг кўп йиллик фанати саналади. У жамоага 1982 йилдан буён ишқибозлик қилиб келади. Қизиқ томони у ўша учрашув учун чиқарилган ўйин дастурномаси қаҳрамони бўлганди.




Мавзуга оид
22:52 / 14.06.2026
Ўзбекистон — Колумбия ўйинини англиялик ҳакам бошқаради
10:10 / 09.06.2026
Жаҳон чемпионати ҳаками АҚШга киритилмади
11:57 / 07.01.2024
Ўзбекистонлик 3 нафар ҳакам футболдан умрбод четлатилди. Улар «Қўқон-1912»га сотилган
18:56 / 04.01.2021