Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий Осиёда уюшган жиноятчилик даражаси қайси давлатда энг баланд экани маълум бўлди
Қирғизистон Марказий Осиё минтақаси давлатлари орасида уюшган жиноятчилик даражаси бўйича етакчи саналади. Бундан Жаҳон иқтисодий форуми мутахассислари томонидан тузилган рейтинг маълумотлари дарак бермоқда. У REGNUM АА томонидан келтирилган.
Рейтингга кўра, Қирғизистон 137 ўрин ичида 102-поғонани банд этган.
Тожикистон ва Қозоғистондаги вазият бир мунча яхши – бу давлатлар рўйхатнинг ўртасидан жой олган бўлиб, мос равишда 61- ва 63-ўринни эгаллади. Ўзбекистон ва Туркманистон бўйича рейтингда маълумотлар йўқ.
Собиқ СССР республикалари орасида уюшган жиноятчиликнинг энг паст кўрсаткичи Эстонияда қайд этилган, уни рейтинг муаллифлари 10-ўринга жойлаштиришди. Кейинги поғоналардан Латвия – 33-ўрин, Литва – 34, Грузия – 38, Озарбойжон – 43, Арманистон – 62, Россия – 86 ва Молдова – 94-ўринда бормоқда.
Собиқ СССР ҳудудидаги уюшган жиноятчилик даражаси энг юқори мамлакат сифатида Украина тан олинди, у рейтингнинг 113-поғонасидан жой олди.
Жаҳон иқтисодий форуми таҳлилчиларининг билдиришича, Финляндия, Уммон, Исландия ва Сингапурда бу борада энг яхши натижа қайд этилган.
Уюшган жиноятчилик даражаси энг юқори бўлган давлатлар рўйхатидан эса Сальвадор, Ҳондурас, Венесуэла, Мексика ва Гватемала жой олди.
Мавзуга оид
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
10:39 / 02.05.2026
Жиноятни босди-босди қилиб беришини айтиб пул олган ИИБ ходими ушланди
18:24 / 29.04.2026
Ташиев давлат тўнтаришига уринишга алоқадорликда гумонланмоқда
16:20 / 29.04.2026